NASA олган қуюқ чангли туман остидаги Тошкент сурати earth.com сайтида кун фотоси сифатида эълон қилинди. Иқлимшунос олим Томас Гилл Тошкентда қайд этилган чанг концентрациясини «мисли кўрилмаган» деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, бу шаҳар ҳудуди атмосферасида қайд этилган энг йирик PM10 қийматларидан бири бўлиши мумкин.
Қум ва чанг бўронлари қандай пайдо бўлади? Улар атроф-муҳит, инсон саломатлиги ва иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатади? Қандай эҳтиёт чораларига амал қилиш зарур ва мутасаддилардан қандай чораларни кўриш талаб этилади? «Газета.uz» ЖМТ, UNEP, ЖССТ ва бошқа ташкилотлар маълумотлари асосида мавзу юзасидан шарҳ тайёрлади.
Ўзгидромет 4 ноябрь куни ҳаводаги чангнинг энг юқори концентрацияси Тошкент (33 марта), Чирчиқ (26), Гулистон ва Олмалиқ (20), Бекобод (18) ва Бухоро (14) шаҳарларида кузатилганини маълум қилди. Бошқа ҳудудларда эса бу кўрсаткич 2 дан 8 мартагача бўлган.
«Газета.uz» мухбири Тошкент ҳокимига чанг-қумли туман ва экологик муаммолар ҳақида савол берди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса чангнинг Қозоғистондан кириб келганини айтиб, провокация қилмасликни сўради. У «Газета.uz»га экология мавзусида тадбир ташкил этишни таклиф қилди ва буни ҳокимлик қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев ҳам чанг ташқаридан келганини айтган эди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкентда кузатилган чанг-қумли бўронданг сўнг «Беруний» метро бекати ва «Академ шаҳарчаси» ҳудудидан олинган чанг намуналари хавфсиз бўлиб чиққанини маълум қилди. «Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас», — дейилади хабарда.
8 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг чанг билан ифлосланиши рухсат этилган максимал қийматдан ошмади, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларини чанг-тўзонли туман қоплади. Бундай пайтда очиқ ҳавода бўлиш соғлиқ учун хатарлидир. Айни пайтда мамлакатдаги дарахтлар ва яшил боғлар, далалар, кўл ва дарёлар нажот сўраб илтижо қилмоқда. Агар уларнинг гапиришга забони бўлганида, бизга нима деган бўлишарди? Ботир Қобилов рукнида шу ҳақда ҳикоя қилинади.
7 ноябрь куни республика бўйлаб 3768 киши «Тез ёрдам» хизматига мурожаат қилган. Шундан 349 таси чанг-қумли бўрон натижасида нафас етишмовчилиги билан боғлиқ чақириқ бўлган.
Шанба куни соат 11:00 да Тошкентда ҳавонинг чанг билан ифлосланганлик даражаси рухсат этилган максимал концентрациядан 6,7 баробар юқори эди. Бу жума кунидан камроқ (8 марта), лекин ҳали ҳам соғлиқ учун хавфли. Об-ҳаво шароити чангнинг тўлиқ тарқалиб кетишига тўсқинлик қилмоқда.
Кучли шамоллар туфайли мавсумга хос бўлмаган чанг-ғубор ходисалари юзасидан «Ўзгидромет» ҳудудлар кесимидаги тафсилотларни эълон қилди. Марказ 150 йил давомида бундай ҳолат илгари кузатилмагани қайд этди. Пайшанба оқшомида ҳаводаги чангнинг рухсат этилган миқдоридан ошиб кетиши 30 бараварга етди, кейин эса 10 бараварга тушди.
Тошкентга қумли туман олиб келган шамол тўхтади, аммо чанг ҳавода сақланиб турмоқда. Пойтахт кўчалари сариқ рангга бурканган. Ноодатий об-ҳаво ҳодисаси ҳақидаги фоторепортаж — «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин объективида.
Тошкентдаги чангли туман туфайли нафас олиш муаммоси билан камида уч киши Республика аллергия маркази ва 1-шаҳар касалхонасига мурожаат қилди. Аллергия ва нафас олиш муаммолари бўлган одамларга уйда қолиш, деразаларни ёпиш ва хоналарни намлантириш тавсия этилади.
Тошкент кўчалари ва улардаги объектлар устини чанг қоплади. У кийимларга ҳам ўтириб қолмоқда, қолаверса, бинолар ичида ҳам сезилаяпти. Пойтахтдаги чанг-қумли тумандан фоторепортаж.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг